ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА СУДЬЯЛАРНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА СУДЬЯЛАРНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонасида Самарқанд вилоят судининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича судьялари, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди, Фуқаролик ишлари бўйича ва Иқтисодий ишлар бўйича Пайариқ туманлараро судининг судьялари томонидан Оқдарё туманида яшовчи “Аёллар дафтари” рўйхатда турган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туманда “Аёллар дафтари” рўйхатда турган 30 га яқин аёллар мол-мулк, ишга жойлаш, мерос, уй-жой, оилавий низолар ва бошқа масалаларида мурожаат қилишди. 15 нафар аёлларга судьялар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган қисми эса ижросини амалга ошириш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM