“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар етакчисининг мурожаати жойида ҳал этилди

  “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар етакчисининг мурожаати жойида ҳал этилди

Бугун Оқдарё тумани  “Янгиравот-2” маҳалласида жойлашган 33-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 
Дастлаб, туман ҳокими Н.Сулаймонов тадбирнинг мақсади ҳақида сўз юритиб, ёшларнинг муаммоларини тинглаш ва уларга амалий кўмак бериш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.
Қабулда ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, уй-жой, имтиёзли кредитлар олиш ва бошқа масалалар бўйича 20 га яқин мурожаатлар тингланди. Хусусан, тадбирда 33-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси Чарос Қурбонованинг меҳнат хонасини тикув машинаси билан таъминлашда кўмак бериш масаласида қилган мурожаати эътиборга олиниб, ўкувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида 2 дона тикув машиналари фойдаланишга берилди. 
Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM