"АЁЛ - ОИЛА ВА ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

"АЁЛ - ОИЛА ВА ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш ташаббуси билан талаба қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562-сонли Қонуни ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сонли Қонунининг мазмун моҳиятини ўрганиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Унда филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ж. Исаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Н.Урақов, Хотин қизлар маслахат кенгаши раиси М. Исоқова, Оқдарё туман Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспектори Д.Эшонқулова ва туман тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди. Профилактика инспектори Д.Эшонқулова томонидан қонуннинг моҳияти ва унинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги тадбир қатнашчиларига тушунтириб берилди.

  Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562-сонли Қонуни ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сонли Қонунини шарҳлаш жараёни акс этган видеоролик намойиш қилинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM