Самарқанд шахрида жойлашган  зиёратгоҳларга саёхат  ташкил этилди

Самарқанд шахрида жойлашган  зиёратгоҳларга саёхат  ташкил этилди

Олий мажлис депутатлари Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиев ҳамда вилоят ташкилий назорат гурухи мутасаддилари тамонидан Самарканд чет тиллар Институтида  "Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партияларда ишларни ташкил қилиш" мавзусида ташкил этилган ўқув курси  иштирокчиларига  миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва ўтганлар хотирасини ёд этиш учун Самарқанд шахрида жойлашган  зиёратгоҳларга саёхат  ташкил этилди. Дастлаб буюк  бобокалонимиз "Амир Темур мақбараси"дан саёхат бошланиб ,тарихчилар томонидан бобокалонимиз хақидаги тарихий воқеалар тингланди.  Сўнгра бутун жаҳонни лол қолдирган  "Очиқ осмон остидаги музей" деб тан олинган "Регистон майдони"  иштирокчиларга  кўтарингки кайфият бағишлади. 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич  Каримов дафн этилган  "Ҳазрати Хизр" масжиди ҳам зиёрат қилинди. Биринчи президентимиз хотиралари ёд этилиб, хақларига куръон сураларидан тиловат қилинди.

 Бир сўз билан айтганда бугунги кун барча депутатларимиз қалбида ажойиб хотиралар, ўтганлар хотирасини  доимо ёд этиш, тарихда дунёни ларзага солган буюк бобокалонларимиз  руҳларига доимо таъзим килиш  рухияти билан шаклланди.

 Тадбир қатнашчилари мана шундай оқилона сиёсатни юритаётган, олиб борилаётга ва муносиб ишлар учун давлатимиз раҳбари муҳтарам президентимиздан миннатдор бўлишди. Биз барчамиз юртимиз равнақи ва буюк келажаги йўлида бирга дадил қадам ташлаймиз!

    Чарос Ортиқова,                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    Халк депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM