Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди

Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди

Бугун Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Илк қадам” давлат дастури ҳамда давлат талаблари асосида “Беш муҳим соҳада болалаларни ҳар томонлама ривожлантириш йўллари” мавзусида навбатдаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда бўлим мудири Б.Aсророва, бўлим ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳамда тарбиячилари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда тарбиячиларнинг машғулотлари ҳам кузатилиб, меъёрий ҳужжатлар ҳамда тарбияланувчиларнинг 5 муҳим соҳа бўйича фаолиятлари ўрганилди. 
Таълим –тарбия сифатини кўтариш, болалар билан ишлаш, тарбиячининг муомала маданияти, машғулотларда илғор педагогик технологияларни қўллаб, янгиликлар яратиш методлари хусусида семинар иштирокчиларига бўлим мудири Б.Aсророва ўз фикр ва таклифларини берди.

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM