Депутатлар диққатига!

 Депутатлар диққатига!

    Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 14:00 да Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси чақирилмоқда.
Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

    Кун тартибида:
- “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида”ги туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида.
- Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятиларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ҳисоботи
- Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдуллаевнинг ҳисоботи.
- Солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича туман Давлат солиқ инспецияси бошлиғи Ж.Ядгаровнинг ҳисоботи тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Самаровнинг сектор ва ҳудуддаги ташкилот рахбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида ҳисоботи.
- Туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Ш.Хидировнинг аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи.
- Ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Оқдарё туман бўлими бошлиғи М.Мусаевнинг ҳисоботи тўғрисида каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM