Оқдарё туманида “Чойхона” Қишлоқ ахборот-ресурс маркази очилди

Оқдарё туманида “Чойхона” Қишлоқ ахборот-ресурс маркази очилди

 

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “COVID-19нинг Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларидаги  ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларга таъсирини юмшатиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун  ННТларнинг институционал ва ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида бугун Оқдарё туманида “Чойхона” қишлоқ ахборот - ресурс марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов, «САБР» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази вакиллари, Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар замонавий жиҳозланган марказда хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

“Чойхона” Қишлоқ ахборот-ресурс марказлари маҳаллаларнинг барча аҳолисига маълумотларни бепул олиш-тарқатиш ва Интернетга уланишлари учун очиқ майдончалар сифатида хизмат қилади, ва  шу сабабли улар “Чойхона” деб аталган. Улар ёшидан, жинси, этник келиб чиқиши, дини ёки жисмоний имконияти чекланганидан  қатъий назар барча келувчилар учун очиқ бўлади. Бундан ташқари, лойиҳа консультантлари -  руҳшунослар,  тиббиёт ходимлари ва ҳуқуқшунослар керакли   (онлайн ва юзма-юз) маслаҳатларини  берадилар.

Маълумот ўрнида,  бу каби марказлар айни вақтда 4 та ҳудудда, яъни Самарқанд вилояти Оқдарё ва Ургут туманларида ҳамда Андижон вилояти Бўстон ва Избоскан туманларида  Лойиҳа асосида ташкил этимоқда.

Лойиҳанинг асосий вазифалари:

  1. Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган оилаларни, айниқса, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини, шу жумладан уларнинг хавфсиз, соғлом ҳаётини ҳимоя қилиш ва COVID-19 пандемияси таъсирини камайтириш мақсадида ННТлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида ижтимоий ҳамкорлик ва алоқа тизимларини яратиш ва рағбатлантириш.
  2. Андижон вилояти Бўстон ва Избоскан туманлари, Самарқанд вилояти Оқдарё ва Ургут туманларидаги камбағал ва COVID-19дан зарар кўрган аёллар ва ёшларнинг кризис ҳолатидан чиқиши ва касбий кўникмалар олиши, ишга жойлашиши, ўз бизнесини очиши, молиявий-ахборот ресурслардан фойдаланиши ва мутахассислар маслаҳатларини олишлари учун имкониятлар яратиш.

“Чойхона” Қишлоқ ахборот–ресурс марказлари (ҚАРМ)  – бу “Сабр”нинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа муттасади вазирликлар томонидан касбий билимлар берувчи марказлар ишини такрорламайдиган янгича моделидир. ҚАРМ – бу норасмий касбий кўникмалар эгаллашда махсус ишлаб чиқилган модуллар  бўйича таълим берадиган акселерацион (тезлашган) курслар бўлиб, шунингдек кам таъминланган оилалардаги аёлар ва ёшларнинг ўзига ишончини, молиявий ва бизнес саводхонлигини оширишга қаратилган ижтимоий-мобилизацион (сафарбарлик) тренинглардир. Мамлакатнинг 9  та вилоятларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда 18 та касбий кўникмаларни эгаллаш учун Маҳаллий Ривожланиш Марказларини очиш бўйича “Сабр”нинг тажрибаси кам таъминланган оилалардаги аёллар ва ёшлар ўртасида акселлерацион курсларни очиш учун талаб юқори эканлиги кўрсатди.

Сабрнинг акселерацион норасмий таълим дастури  мутахассисларни профессионал даражада диплом ва сертификатлар бериб ишга тайёрлайдиган  расмий таълимдан фарқ қилади.

Касбий кўникмалар ва бизнес асослари бўйича билимларни  эгаллаган аёллар ва ёшларга ажратиладиган грантлар (74 000 евро) уларга ўз бизнесини бошлаш ва оилавий аҳволини яхшилашга ёрдам беради.  Лойиҳа фаолияти давомида кўнгилли менторлар уларнинг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам беришади.

Махаллалар, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, туман бандлик бўлимлари, ёшлар ишлари бўйича агентликлари, соғлиқни сақлаш, маҳалла ва оила ишлари  бўйича ташкилотлар вакилларида лидерлик,  ўзаро  мулоқот, низоларни ҳал қилиш,  COVID-19 пандемиясидан жабр кўрган маҳалла жамоаларини  сафарбар қилиш кўникмалари шаклланади.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM