Маданият вазири туманимизга ташриф буюрди

Маданият вазири туманимизга ташриф буюрди

Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков Оқдарё туманига ташриф буюриб, маданият соҳасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
 Хусусан, вазир туман маданият бўлими ходимлари билан суҳбатда бўлиб, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш зарурлиги ҳамда тадбирларда пуллик хизмат кўрсатилишини таъкидлади. борасида фикр алмашди. Шунингдек, вазир туман истироҳат боғида тадбиркор Бобур Обидов томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда истироҳат боғида жойлашган туман тарихи музейи фаолияти билан яқиндан танишиб, аҳолининг маданий ҳордиқ олишлари учун яратилаётган қулайликлардан мамнун бўлди. Очиқ майдонларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ойига икки маротаба концерт дастурларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM