9-синф ўқувчилари миллий рейтинг бўйича синовидан ўтказилди

9-синф ўқувчилари миллий рейтинг бўйича синовидан ўтказилди

Жорий йил 20 апрель куни Миллий рейтинг Республика таълим инспекцияси томонидан ўқувчиларнинг билим самарадорлигини аниқлаш орқали мактабнинг ўрнини белгилаш мақсадида 47-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари миллий рейтинг бўйича синовидан ўтказилди. Рейтинг синовида ўқувчилар она тили фанидан диктант, математика фанидан ёзма иш топширишди. Шунингдек, тадбир давомида мактаб ўқитувчиларидан сўровнома олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM