Оммавий тадбирлар

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил  29 июлдаги 205-сонли “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил  29 июлдаги 205-сонли “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  2014 йил 7 августда вилоят ҳокимининг 164-Қ-сонли ва  2014 йил 23 августда туман ҳокимининг и № 408-Қ-сонли қарори қабул қилинган эди. Жорий йилнинг 12 декабр куни  вилоят ҳокимининг 253-Қ-сонли қарори асосида  туман ҳокимининг  788-Қ-сонли қарори қабул қилинди. Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2015 йил 9 декабрдаги № 10/3-1971-сонли, вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 18 декабрдаги 04/2-1835-сонли хатлари талабларидан келиб чиқиб туманда оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширишни талаб этмоқда.

Жумладан;

         Оқдарё туманида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси ташкил этилган, унинг таркибига кирувчи шахслар:

        

1

Б.Жураев

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

2

Ҳ,Облоқулов

-

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

3

Б.Исахонов

-

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси, комиссия котиби

4

М.Жураев

-

Туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи, комиссия ишчи органи

Комиссия аъзолари:

 

 

 

 

       

6

Б.Жўраев

-

Туман ИИБ Ёнғин ХХГ бошлиғи

       

8

Ғ.Бурхонов

 

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

9

С.Тўхтамуродов

-

Туман бош архитектори

 

10

А.Мустафоев

-

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

11

Б.Маркаев

-

Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази бош врачи

 

         Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиясига амалий ёрдам бериш учун туман ҳокимлигидан ва жамоатчилик асосида қуйидаги шахслар масъул этиб белгиланган:

         Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган секторлар бўйича, МФЙ раислари ўз ҳудудлари бўйича.

 ҳудудларида бўладиган ҳар бир омамавий тадбир (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқалар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-­танловлар ва бошқалар)ларда бош-қош бўлиб, белгиланган тартиб қоида асосида, айниқса тўй-ҳашамлар (Тўйга  келадиган санъаткорларга, Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси рухсати бўлмаса тўйга қўймаслик )да назоратни кучайтириш, жойларда бўладиган улоқ-кўпкари ўйинларини ўтказиш учун вилоят улоқ-кўпкари федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги қошидаги оммавий тадбирларни назорат қилиш бўйича махсус комиссия рухсатисиз улоқ-кўпкари ўйинлари ўтказилишига йўл қўймаслик  вазифаси белгиланади.

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари қуйидагича:

I. Умумий қоидалар

 — тасарруфида, фойдаланишида, ихтиёрида оммавий тадбирни ўтказиш объекти жойлашган давлат органи, юридик ёки жисмоний шахс;

 — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқалар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-­танловлар ва бошқалар), шунингдек умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари;

 — 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир;

 — биринчи тоифага кирмайдиган оммавий тадбир;

 — оммавий тадбирларни ўтказиш учун махсус мўлжалланган ёки мослаштирилган, ёнғинга қарши хавфсизлик, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш, коммуникация, муҳандис­-техник ҳимоя воситалари ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ва тизимлари билан жиҳозланган, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатларига киритилган очиқ жой участкалари, бинолар, иншоотлар ва бошқа жойлар (маданият -­ маърифат муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқалар);

 — оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган давлат органи, юридик шахс ва 18 ёшга етган жисмоний шахс;

 — оммавий тадбирни ўтказиш мақсадлари, объекти, санаси ва аниқ вақтини, ҳар бир босқичини ўтказиш учун жавобгар бўлган шахсларни кўрсатган ҳолда унинг асосий босқичларининг вақт бўйича жадвалини (босқичма­босқич режасини), фойдаланиладиган техник ва муҳандис-техник воситалар (саҳна майдончаси, овоз кучайтириш, электр таъминоти манбаи, чироқ ва пиротехника билан безатилиши, тиббий хизмат кўрсатиш, оммавий тадбир ўтказилгандан кейин ҳудуднинг йиғиштирилиши)ни белгилаб берувчи, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан келишув бўйича оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган ҳужжат;

 — оммавий тадбирни ўтказиш ҳуқуқини берадиган, ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ва оммавий тадбир ташкилотчисига бериладиган қарор;

 — чегаралари маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари билан белгиланадиган жой участкалари;

 — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари;

 — оммавий тадбир дастурида кўзда тутилган оммавий тадбирларни амалга оширувчи ташкилотчилар, артистлар, спортчилар ва бошқа шахслар, шунингдек томошабинлар. 

 

         Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги, яъни 14 январ - “Ватан ҳимоячилари куни” байрами ҳамда Она Ватан, муқаддас юрт тинчлиги, осойишталиги халқимиз фаровонлиги йўлида Ватан сарҳадларини қўриқлаш чоғида фидокорана хизмат қилиб, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида қаҳромонларча ҳалок бўлганлар  хотирасига бағишлаб спортнинг волейбол тури бўйича ўйинлар ўтказилди..

Мусобақа иштирокчиларини туман ҳокимлиги ва  ҳамкор ташкилотлар туман мудофаа ишлари бўлими, “Маънавият тарғиботи маркази” туман бўлими, маданият ва спорт ишлари бўлими “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси,     МК “Ватанпарвар” жамияти туман Кенгаши, “Ёшлар иттифоқи”  туман Кенгаши, “Оқдарё овози” газеталари билан ҳамкорликда  қимматбаҳо  ва эсдалик совғалари топширилди.

            Бундан ташқари Ногиронлар кунига бағишлаб 3-декабр куни “Бек” базмгоҳида байрам дастурхони ёзилди.

.

 

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси:                                                                            Б.Исахонов

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM