Абдурайим бобо "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Абдурайим бобо "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

 "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармонига кўра, туманимизнинг Янгиравот-1 маҳалласида истиқомат қилувчи  меҳнат фахрийси Абдурайим Мамарайимов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.
Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаровлар Абдурайим Мамарайимовнинг хонадонига бориб, меҳнат фахрийсини Мустақиллик байрами билан қутлаган ҳолда "Дўстлик" ордени ва “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини совға-саломлар билан топширишди.
Абдурайим бобо кўп йиллик самарали меҳнати, ташаббускорлиги ҳамда ҳаётий бой тажрибаси билан вилоят, туман ва халқнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган меҳнат фахрийси саналади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM