Оқдарё туман Мактабгача таълим бўлимига янги раҳбар тайинланди

Оқдарё туман Мактабгача таълим бўлимига янги раҳбар тайинланди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Мамиров иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирок этган мазкур йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби Ортиқова Чарос Суннатовна йиғилганларга таништирилди.
Маълумот учун: Ч.Ортиқова бугунга қадар Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибият мудири вазифасида фаолият олиб борган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM