Янги маҳалла биноси байрамга муносиб туҳфа бўлди

Янги маҳалла биноси байрамга муносиб туҳфа бўлди

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шукуҳи эсаётган шу кунларда Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғинининг янги замонавий биносининг фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди. Очилиш маросимида Оқдарё туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов сўзга чиқиб, маҳалла аҳлига ўз эзгу тилакларини билдирди ҳамда қўшалоқ байрам билан барча йиғилганларни табриклаб ўтди.
Мазкур янги бинода маънавият ва маърифат, маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган. 
Шунингдек, байрам тадбирида ҳомийлар кўмагида 2 нафар болажонларнинг хатна тўйлари нишонланиши маҳалла аҳлига янада қувонч улашди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM