Солиқ қарзларни ундириш ишлари олиб борилмоқда

Солиқ қарзларни ундириш ишлари олиб борилмоқда

 Ҳаммамиз яхши биламиз: солиқларнинг вақтида тўланиши ўзимиз яшаб турган шаҳар ва туман, маҳалламизнинг янада обод бўлиши, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилишига хизмат қилади.
Бугун Оқдарё туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуров ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ва МИБ ходимлари солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган тумандаги тадбиркорлик субъектларидан солиқ қарзларини ундириш борасида тадбир ўтказилди. Барака массивида ўтказилган тадбир давомида ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларига тушунтиришлар берилиб, солиқ қарзларни ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM