ИСТИҚБОЛЛИ ИШЛАР АВЖИДА

ИСТИҚБОЛЛИ ИШЛАР АВЖИДА

Оқдарё туманида «Обод қишлоқ» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар туфайли Янгиравот-2 маҳалласидаги Уклон қишлоғи ўзгача қиёфа касб этмоқда.
Бунёдкорлик, истиқболли ўзгаришлар, янгиланишлар орқали одамларнинг ҳаётга бўлган қизиқиши ортаётганини, муносабати ўзгараётганини, бир сўз билан айтганда оиласи билан бахт-саодат туйғусини чуқурроқ ҳис қилаётганини кўриш мумкин. 
Айни кунларда ушбу ҳудудда қизғин иш жараёнлари жадаллик билан давом этмоқда. Хусусан, қишлоқнинг ички кўчаларига шағал тош ётқизиш, деворларни ранглаш, пиёдалар йўлакчасини қуриш, хонадонларни ободонлаштириш, янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши каби ишлар амалга оширилмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM