Бозоржой ҳамда Янгиравот-2 маҳаллаларида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бозоржой ҳамда Янгиравот-2 маҳаллаларида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Туманимизда маҳалла ободлиги йўлида қатор ижобий ишлар бажарилиб келинмоқда. Жумладан, бугун Бозоржой ҳамда Янгиравот-2 маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги замонавий биноларини фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди. Очилиш маросимида Оқдарё туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.
Замонавий талаблар асосида бунёд этилган мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида маънавият ва маърифат, маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техник воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM