Суд раисларининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Суд раисларининг сайёр қабули бўлиб ўтди

 

Бугун, 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё тумандаги Халқ қабулхонаси биносида Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ж.Арсланов, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси И.Дониёров, Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси У.Эшқобилов, Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Жураев ва фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг раиси Ш.Турдалиевлар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида сайёр қабул ўтказдилар.

Сайёр қабулда алимент, уй жой, оилавий низолар, иш жойи билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Ҳар бир мурожаатчига фикрини тўла-тўкис баён қилиши учун алоҳида эътибор қаратилиб, дилдан суҳбатлашилди, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Айрим аёллар оддий масалага ҳам ечим тополмай қийналиб юрган ҳолатлар учради. Шунинг учун қишлоқларга, маҳаллаларга бориб аёлларнинг дардини эшитиш, тўғри йўл кўрсатиш, расмий тилда эмас, оддий, самимий оҳангда маслаҳат бериш кўп масалаларга ечим топади.

Шунингдек, вилоят судининг судьяси Ж.Арсланов ва туман суди раиси И.Дониёровлар сайёр қабулда иштирок этаётган фуқаролар билан Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари юзасидан давра суҳбати ўтказишиб, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришди.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM