Оқдарёлик курашчиларимиз ака-ука Шуҳрат ва Анвар Худайқуловлар навбатдаги ғалабани қўлга киритишди

Оқдарёлик курашчиларимиз ака-ука Шуҳрат ва Анвар Худайқуловлар навбатдаги ғалабани қўлга киритишди

Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида спортнинг Юнон-Рум кураши бўйича катталар ўртасида ўтказилган  Қирғизистон Республикаси очиқ чемпионатида Оқдарё тумани курашчилари ака-ука Шуҳрат ва Анвар Худайқуловлар ҳам иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллашди. Ушбу мусобақада Оқдарё туман ХТБ тассарруфидаги 45 ИДУМ жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Шуҳрат Худайқулов  84 кг вазнда ҳамда Оқдарё туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Анвар Худайқулов 100 кг вазнда 1 ўринни эгаллаб,  Греция давлатида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.
Бунгача ака-укалар Бел олиш ва уч кураш бўйича ҳам жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишган эди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM