''Баркамол авлод'' тўгаракларига 1500 дан ортиқ ўқувчи ёшлар қамраб олинди

''Баркамол авлод'' тўгаракларига 1500 дан ортиқ ўқувчи ёшлар қамраб олинди

 

2020 йил 20 январидан бошлаб Оқдарё туманда ''Баркамол авлод'' болалар мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда. Мактабда 7 та: ”Маданият ва санъат”, “Техника: конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Хорижий тиллар”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” йўналишларида таълим берилади. Шунингдек мактабда  43 та тўгарак мавжуд бўлиб, бунда 47 нафар педагог ходимлар фаолият юритади.  Тўгаракларга жами 1560 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинган бўлиб, шундан туман мактабларида тармоқ тўгараклар сони 21тани ташкил этади. Жумладан, 5-умумтаълим мактабида ''Тасвирий санъат”, “Миллий рақс”, “Авиамодел”, “Флористика” тўгаракларида 170 нафар тўгарак аъзоси жалб қилинган бўлса, 1-мактабдаги ”Эстрада ва вокал”, “Бичиш-тикиш”, “Майда пластика”, “Квиллинг” тўгаракларида жами 160 нафар тўгарак аъзоси жалб килинган.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM