Пробация назорати остидаги шахслар билан учрашув ўтказилди

Пробация назорати остидаги шахслар билан учрашув ўтказилди

  Оқдарё туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг келгусида қайта жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида бугун Самарқанд вилоят ИИБ Пробация бўлими катта инспектори майор Н.Каримов Окдарё туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Жамоат тартибини сақлаш департаменти бошлиғи подполковник М.Тўхлимуродов ҳамда туман Пробация гуруҳи ходимлари Прбация назоратидаги шахслар билан учрашув ўтказишди. Учрашувда назорат остидаги шахслар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, муаммолари ўрганилди ва келгусида қайта жиноят содир қилмасликлари тушунтирилиб расман огоҳлантирилди. Тадбирда туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда уларнинг 2 нафари ишга жойлаштирилди. Маълумот учун: бугунги кунда Оқдарё туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турганлар сони жами 307 нафарни ташкил қилади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM