Бугун “Қаҳрамон” ММТП ҳудудидаги 3 та фермер хўжалиги шартномавий режани ортиғи билан бажарди!

Бугун “Қаҳрамон” ММТП ҳудудидаги 3 та фермер хўжалиги шартномавий режани ортиғи билан бажарди!

Ёш интилувчан тадбиркорлардан Рустам Ҳусанов раҳбарлик қилаётган "Қаҳрамон" ММТП ҳудудидаги “Пичоқчи баракаси”, “Тарновхўжа” ҳамда “Икром Жавоҳир” фермер хўжаликлари бугун давлатга пахта хом-ашёсини топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришди.
Самарали ва машаққатли меҳнатлар натижасида “Пичоқчи баракаси” ва “Тарновхўжа” фермер хўжаликларида ҳар бир гектар пахта майдонидан 35 центнердан, “Икром Жавоҳир” фермер хўжалигида эса гектаридан 37 центнердан ҳосилдорликка эришилди. 
Ушбу улкан хирмонни бунёд этишда хизмат қилган фермер хўжаликлар раҳабарлари, хўжалик аграномлари, механизаторлари, сувчилари, теримчилари ҳамда хўжалик аъзоларига Оқдарё туман ҳокимлиги, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман фермерлар Кенгаши номидан туманимиз пахта хирмонига қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM