Халқ депутатлари туман Кенгашининг 46 сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 46 сессияси ўтказилди

 

Бугун Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.

Сессия ишида кун тартибига киритилган қуйидаги:

  1. “Темир дафтари”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи;

         2. Туман прокурори в.б Д.Музаффаровнинг туманда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижроси, берилган имтиёз ва преференциялар қўлланилишининг қонунийлиги юзасидан прокурор назорати ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

         3. Туман ҳокимининг ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Маматкаримовнинг ҳудудда инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳисоботи ҳақида;

         4. “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Оқдарё тумани ва деҳқон бозорларидаги ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати рахбарининг ўринбосари Э.Аҳмедовнинг ҳисоботи ҳақида;

         5. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Оқдарё туманидаги кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича мслаҳатчиси Б.Исахоновнинг ҳисоботи тўғрисида;

         6. Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида туман Молия бўлими мудири У. Махманазаровнинг ҳисоботи тўғрисида ва бошқа масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM