Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги 2019 йилдаги Қарорлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда)

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2016 йил 15 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари таклифларига кўра бир ой муддатда:

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишилган, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатини;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемасини ўринлар сонини, сотиладиган товарлар рўйхатини ва кўчма савдо даврини кўрсатган ҳолда тасдиқласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2016 йил 13 июль,

233-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233-сон қарорига
ИЛОВА

Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсат бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга:

шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарларнинг турлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;

мева-сабзавот маҳсулотларини ва картошкани ушбу мақсадлар учун ажратилган жойларда чакана сотишга, шунингдек товарларни бозорлар ҳудудида сотишга;

махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш маҳсулотларини сотишга;

амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган ҳолларга татбиқ этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо қилиш ҳуқуқи ушбу низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчма савдога бериладиган рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) асосида, кўчма савдо объектининг жойлашиш схемаси тасдиқланган ҳолда, юридик шахсларга берилади.

4. Рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўчма савдо — кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;

кўчма савдо объектлари — вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар);

кўчма савдо қилинадиган жой — рухсатномада кўрсатилган кўчма савдо объекти ҳудудий жойлашган жой;

ариза берувчи — рухсатнома бериш тўғрисида ариза берган юридик шахс.

6. Кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома туман (шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда «ягона дарча» марказлари деб аталади) орқали берилади.

7. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиш