“Пилот” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди

“Пилот” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди

     Қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда юбориш бўйича “Пилот” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 
      Бугун туманимизда ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳияти ҳамда афзаллик томонларини Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларимизга кенг етказиш мақсадида семинар ўтказилди.   Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, меҳнат инспекторларининг жамоатчи ёрдамчилари иштирокида ўтказилган семинарда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ходимлари лойиҳанинг мазмун-моҳиятини тушунтиришди. 
    Лойиҳа Россия давлатига ишлаш учун борадиган фуқароларни ишончли иш билан таъминлаш, уларнинг қонун ва манфаатларини ҳимоя қилиш, яшаш учун шароит яратиш каби масъулиятларни ўз ичига олган.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM