Мурожаат жойига бориб ўрганилди

Мурожаат жойига бориб ўрганилди

Жорий йил 7 январь куни бўлиб ўтган туман ҳокимининг қабулида Пичоқчи маҳалласида яшовчи фуқаро Асламхон Акрамов маҳалла ҳудудидаги зиёратгоҳ ва йўлларни таъмирлаш масаласида мурожаат қилган эди. Бугун эрта тонгда туман ҳокими Шерзод Қудратов тегишли масъуллар иштирокида мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борди. Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб Пичоқчи қишлоғидаги “Саиднуримхўжа” қабристонида бўлишиб, XVI асрда яшаб ўтган ҳазрат Шайх Саид Нурмуҳаммад хўжа қабрини зиёрат қилишди. Шундан сўнг ҳоким маҳалла нуронийлари билан аллома ҳақида суҳбатлашди.
 Ўрганиш давомида қабристон атрофини девор билан ўраш, зиёратгоҳни ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш борасида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM