Ҳоким ёрдамчиси фаолияти ҳоким эътиборидаги долзарб масала

Ҳоким ёрдамчиси фаолияти ҳоким эътиборидаги долзарб масала

Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласида ҳоким ёрдамчиси фаолияти юзасидан ўрганиш олиб борди. Туман раҳбари ўрганиш давомида ҳоким ёрдамчисининг олиб бораётган иш тартиби, режалари билан яқиндан танишиб, ҳар бир хонадонни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан тавсиялар берди. Шунингдек, ҳоким маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари, тикувчилик цехлари фаолиятини кўздан кечириб, соҳани янада ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтириш зарурлигини ва бу йўлда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини  таъкидлади.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM