КУЧЛИ ШАМОЛ ОҚИБАТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА КУЗАТИЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

КУЧЛИ ШАМОЛ ОҚИБАТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА КУЗАТИЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Оқдарё туманида кучли шамол  натижасида, электр тармоқлари тизимида ҳам носозликлар келиб чиқди.

Хусусан,  Янгиравот-2, Пахтаобод, Тараққиёт, Пўлатдархон, Чорбоғ-2, Оқдарё, Пичоқчи, Кумушкент, Амир Темур, Ўзбекистон, Бобур, Узунқишлоқ, Янгиравот-1, Янгиқўрғон, Янгиҳаёт, Галаравот, Турон маҳалла фуқаролар йиғинларида электр таъминотида узилишлар бўлди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр таъминотида юзага келган вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

 Нуқсонлар аниқланиб, зудлик билан бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар курилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Оқдарё тумани электр таъминоти корхонаси 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM