#жараён

Амир Темур кўчаси янада обод бўлади

Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов тегишли масъуллар иштирокида М-37 магистрал йўлининг Янгиқўрғон тарафдан туман марказига кириш қисмидан Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳудуднинг ободонлаштириш ишлари, пиёдалар йўлаклари, йўл атрофида жойлашган хонадонлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг шаҳарсозлик нормалари талаб даражасидалиги хусусида ўрганиш олиб борди. Ўрганиш давомида пиёдалар йўлакчаси, йўл ёқасидаги бетон ариқлар, кичик кўчаларга кириш жойларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM