Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Бугун “Oqdaryo ovozi” таҳририятида Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элёр Ашуров иштирокида “Шаҳар ва туманлар марказларида аҳолининг кундалик эҳтиёжи юқори бўлган маиший ва коммунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик сантехника, электрик, уй жиҳозларини таъмирлаш, кейтринг каби хизматларни кўрсатиш пунктларини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳолати” ҳамда “Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича амалга ошрилаётган ишлар ҳақида” мавзуларида матбуот анжумани ўтказилди. 
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган мазкур матбуот анжуманида мавзу юзасидан берилган саволларига ҳоким ўринбосари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM