ПИЧОҚЧИ МАҲАЛЛАСИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ПИЧОҚЧИ МАҲАЛЛАСИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Оқдарё туманининг 1-секторида жойлашган Пичоқчи маҳалласида бугун туман ҳокими Ш.Қудратовнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда Халқ қабулхонаси ходими ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди. Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг моддий ёрдам, кредит ва ичимлик суви, йўл масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди ва фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM