#эълон

Эртага Оқдарё туманининг айрим маҳаллаларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Эртага, 14 июнь куни “Лойиш” нимстансиясидан чиқувчи  110/35/10 Кв электр ускуналари жорий таъмирга чиқарилиши ҳамда реле ҳимоясини текшириш, қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Янгиравот-1, Олчин, З.М.Бобур, Ўзбекистон, Учтепа, Авазали. Миёнкол, Янгиобод, Примкент, Амир Темур, Ойтамғали, Янгиқишлоқ, Янгиҳаёт, Янгиқўрғон, Турон, Суғончи, Галаровот маҳаллаларида соат 8:00 дан соат 17:00 гача электр энергияси етказиб берилиши вақтинчалик тўхтатилади.  
Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Оқдарё тумани электр таъминоти корхонаси
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM