#Матбуот_анжумани

2022 йилнинг ўтган 5 ой давомида Оқдарё туманида ташқи муҳит омиллари, коммунал гигиенага қаратилган ичимлик сувини ифлосланиши олдини олиш мақсадида ҳудудларда  9360 та ичимлик суви манбаларидан олинган таҳлиллар натижасида 23 та ҳолатда ичимлик суви истеъмол учун талаб даражасида эмаслиги аниқланган. 

 Бу ҳақда бугун Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида айтилди. Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Бахриддин Маркаев иштирок этган мазкур матбуот анжуманида “Инсон саломатлигига таъсир этувчи ҳавфли омилларни бошқариш тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш борасида туманда амалга оширилган ишлар ҳақида” мавзусида сўз юритди. 

Тадбирда иштирок этган журналистлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM