“Чойхона” Қишлоқ ахборот-ресурс маркази касб ўрганишга кўмакчи

“Чойхона” Қишлоқ ахборот-ресурс маркази касб ўрганишга кўмакчи

 

Бугун “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан Оқдарё туманида ташкил этилган ташкил этилган “Чойхона” Қишлоқ ахборот-ресурс марказида Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратов, “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази лойиҳа координатори Зебинисо Наимова, Оқдарё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари иштирокида марказ томонидан ажратилган грантлар ҳисобидан бизнес-грант ғолиби бўлган 21 нафар хотин-қизларга ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш учун учун компьютер, тикув машинаси ҳамда пишириқ пишириш ускуналари топширилди. Шунингдек,   АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) агро лойиҳаси доирасида касб-ҳунарга эга бўлган 32 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

 

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг апрель ойидан буён туманимизда кам таъминланган қишлоқ аҳолиси, асосан COVID-19 пандемиясидан кўпроқ зарар кўрган аёллар ва ёшлар хаётини яхшилашга фаол ҳисса кўшиш мақсадида “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган “Чойхона” Қишлоқ ахборот-ресурс маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу марказда пазандачилик, тикувчилик, тўқимачилик, сартарошлик иши, компьютер саводхонлиги, маникюр-педикюр хизмати йўналишларида 2 ойлик ўқув курслари ташкил этилган. Мазкур курсларда ҳозирги кунга қадар 342 нафар хотин-қизлар ўқиб, сертификатларга эга бўлишди.

Ҳозирги пайтга келиб, 68 нафар хотин-қизлар ва ёшлар қўлга киритган бизнес-грантларнинг умумий қиймати 158 миллион сўмга етди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM