Туман ҳокими иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

Туман ҳокими иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман ҳокими Шерзод Қудратов иштирокида “Оқдарё туманида аҳолини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан Биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар, 2022 йилга белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган мазкур матбуот анжуманида  дастлаб туман ҳокими туманда аҳолини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида амалга оширилган ва келгуси режалар ҳақида қисқача ахборот бериб ўтди. 
Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM