Мини-футбол бўйича "ОҚДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ" мусобоқаси ғолиблари аниқланди

Мини-футбол бўйича "ОҚДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ" мусобоқаси ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор, жорий йил 19 августдан 27 август кунига қадар туманимиздаги ташкилот ва корхоналар жамоалари ўртасида спортнинг Мини-футбол тури бўйича "ОҚДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ" мусобоқаси ўтказилди.
Бугун эса ушбу мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин кечган беллашув натижаларига кўра Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими 1-ўринни, Агро банк жамоаси 2-ўринни, туман Кадастр бўлими ва Аграр университет жамоалари 3-ўринни эгалладилар.
Тантанали тақдирлаш маросимида Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов ғолиб жамоаларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM