Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Бугун Оқдарё туман Истироҳат боғида 1-сектор раҳбари – туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамда Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Отабек Азимовнинг туман аҳолиси ва тадбиркорлар учун сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда бошқарма бошлиғи О.Азимов томонидан 80 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.  Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM