«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» | Оқдарё туманида мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари кенг нишонланди

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» | Оқдарё туманида мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари кенг нишонланди

Оқдарё туманидаги «Ҳумо» амфитеатрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустқиллигининг ўттиз бир йиллик шодиёналари кенг нишонланди. Тадбирда маҳаллий давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг тумандаги бўлинмалари раҳбар-ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Шерзод Қудратов сўзга чиқиб, туман аҳли ва тадбир иштирокчиларини қутлуғ байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.

Байрам концерт дастурида пойтахтдан ташриф буюрган хушовоз хонанда Адҳам Солиев ижро этган куй-қўшиқлар ҳамда туман маданият бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастури иштирокичларга ҳақиқий байрам кайфиятини бағишлади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM