М-37 магистрал йўлида йўл белгилари янгиланмоқда

М-37 магистрал йўлида йўл белгилари янгиланмоқда

 

Жорий йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда йўллар ҳолати ва инфратузилмасидаги муаммолар ҳам таҳлил қилиниб, вилоят ва туман марказларида йўл белгиларини янгилаш, светофор ва ёритгичлар ўрнатиш, чизиқлар чизиш, пиёдалар йўлагини белгилаш, умуман, йўлларни тартибга солиш юзасидан топшириқлар берилганди.

Мазкур топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги  «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»172-сонли қарорига асосан, Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан халқаро аҳамиятдаги М37 "Самарқанд ш.-Бухоро ш.-Туркманбоши" автомобиль йўлининг Оқдарё туманидан ўтувчи қисмида автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун йўл чизиқлари ҳамда белгиланган йўл қатнов қисмининг ҳаракатланиш тасмасини чизиш ишлари якунига етказилган эди.

Бугунги кунда йўлсозларимиз томонидан йўл белгиларини янгилаш, йўл ҳаракати қоидаларининг 1.14.1 — 1.14.3 белгиси, йўл чизиқлари билан белгиланган ва кесиб ўтишда ҳаракатланишлари учун пиёдалар ўтиш жойиларига махсус чизиқ (зебра)лар чизиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM