Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қай тартибда берилади?

Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қай тартибда берилади?

 

Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига асосан тайинланади ҳамда рад этилади.

Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам фуқароларнинг яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризаси ҳамда тақдим қилган хужжатларига асосан тайинланади. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади. Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади) нусхасини ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этиди. Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади) хужжатларини нусхаларини топширади. Болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади. Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида ҳам маълумотлар тўлдирилади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши шарт.

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини ҳамда улар аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.

Ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги маълумот фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ариза ва тақдим этилган зарур ҳужжатларни ҳамда оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар «Ягона реестр» АТга киритилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар 3 йил давомида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.

 

Ориф Хошимов, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Оқдарё туман бўлими бошлиғи ўринбосари                                            

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM