Оқдарёда 19 минг 981 тонна пахта хирмонини яратиш режалаштирилган

 Оқдарёда 19 минг 981 тонна пахта хирмонини яратиш режалаштирилган 

Оқдарё туманида 2022 йил ҳосили учун  пахта хом-ашёсини  нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида сифатли қилиб териб олиш бўйича фермер хўжаликлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Ш.Қудратов, вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Нурқулов, сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 

Туманда 2022 йил пахта ҳосили учун 240 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 761 гектар ерга чигит қадалиб, 19 минг 981 тонна пахта ҳосилини яратиш режалаштирилган. 

Оқдарё туманида жорий йил пахта йиғим-терими мавсуми учун 157 та отряд шакллантирилган бўлиб, уларга  9 минг 823 нафар теримчилар жалб қилинган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM