“Қаҳрамон” ММТП да пахта терими бошланди

“Қаҳрамон” ММТП да пахта терими бошланди

  Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
Бугун 1-сектор “Қаҳрамон” ММТП ҳудудидаги “Мирзо” фермер хўжалиги даласида ҳам пахта терими уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. 1-сектор раҳбари Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов терим жараёни билан яқиндан танишиб, теримчиларга дала бошида чой ва иссиқ овқатни ўз вақтида тайёрлаш, шароитларни янада яхшилаш борасида масъулларга топшириқлар берди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM