ПАХТА РЕЖАСИ БИРИНЧИЛАРДАН БАЖАРИЛДИ

ПАХТА РЕЖАСИ БИРИНЧИЛАРДАН БАЖАРИЛДИ

Оқдарё тумани 3-сектор Янгиқўрғон ММТП ҳудудидаги “Шоҳида Шаҳинабону” фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун 10,1 гектар майдонда пахта етиштирилиб, 39,1 тонна пахта хом ашёси топшириш бўйича шартнома тузилган эди.

 Бугунги кунда фермер хўжалиги пахта далаларидан биринчи теримни ўзидаёқ гектарига 40 центнердан ҳосил олиб, туманда биринчилардан бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажарди.

Бугун туман ҳокими Шерзод Қудратов ушбу натижа билан табриклаш мақсадида фермер хўжалиги даласида бўлиб, хўжалик раҳбари Мағфират Элмуродовага ҳамда илғор теримчиларга совғалар топширди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM