Устозларга эҳтиром кўрсатилмоқда

Устозларга эҳтиром кўрсатилмоқда

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, вилоят раислар кенгашининг раиси Ифтихор Рахимов Оқдарё туман касаба уюшмаси раиси Ж.Худойқуловлар байрам арафасида туманимиздаги устозларга эҳтиром кўрсатиб, заҳматли меҳнатларини эътироф этишмоқда.
Хусусан, улар бугун Оқдарё туман 47-ИДУМ жамоасида байрам кайфиятини уйғотиб, ютуқларга эришган устозлардан ИТ соҳасида катта ютуқларга эришиб ўз меҳнати самараси ила яқинда Корея Республикасида малака оширишда бўлиб халқаро сертификат соҳибаси бўлган М.Мажидова, энг яхши бошланғич синф ўқитувчилари М.Джаҳбарова, М.Муродова, мактаб касаба уюшмаси раиси О.Жўраева ҳамда мактаб раҳбари Д.Туғизбоеваларни ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди. 
Азиз ва қадрли узтозлар меҳнати қадрланган юртнинг келажаги буюкдир.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM