НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИҚЎРҒОН МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИҚЎРҒОН МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
___
Бугун навбатдаги сайёр қабулда Оқдарё тумани ҳокими Ш.Қудратов 3-сектор раҳбари А.Валиев билан биргаликда 3-сектор ҳудудидаги Янгиқўрғон маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди. Унда идора-ташкилот раҳбарлари ва маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирок  этишди.
 Қабулда электр симёғочларни алмаштириш, йўлни таъмирлаш, моддий ёрдам, ичимлик суви таъминоти сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM