Боланинг бегонаси бўлмайди

Боланинг бегонаси бўлмайди

Мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бунда ногиронлиги бўлган юртдошларимизга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга асосий аҳамият қаратилмоқда.

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимизда ўтказилаётган тадбирларда ҳам умуминсоний қадриятларга ҳамоҳанглик бор. Бугунги кунда Оқдарё туманида 60 нафар имконияти чекланган болажонлар уй таълимида таҳсил олишмоқда. Бугун уларнинг ҳар бири туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан йўқланди. Болажонларга байрам совғалари, кийим-кечак, ўқув қуроллари берилди. 
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM