МЕҲР НУРИ СИЗГА АРМУҒОН

МЕҲР НУРИ СИЗГА АРМУҒОН

Доно халқимизнинг азалий тарбиясида ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш сифатлари жўш уради. Зеро, бу фазилатлар жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан ҳамдир.
Бугун “3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Оқдарё туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун “Бўстон она” базмгоҳида байрам дастурхони ташкил қилинди.
Мазкур меҳр-мурувват тадбирида туман ҳокими Шерзод Қудратов сўзга чиқиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, ҳар бири Давлатимиз раҳбарининг эътиборида эканлигини таъкидлаб, уларга соғлик-саломатлик тилади ва тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан  совғалар улашилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM