Туманда яна бир мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Мактабгача таълим инсон камолотининг асосий пойдевори ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилмоқда. Айниқса, ҳозирги кунда туманимизда мактабгача таълим соҳасига катта эътибор кўрсатилиб, кун сайин ривожланиш кузатилмоқда. Жумладан, Янгиравот-2 маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қоратери қишлоғида, инвестиция дастури асосида, 75 ўринли 28-сонли мактабгача таълим муассасаси замонавий кўринишда, болажонларни сифатли таълим-тарбия олиши учун қайтадан қурилиб, фойдалинишга топширилди

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM