“Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида декабрь ойида амалга оширилган ишлар

“Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида декабрь ойида амалга оширилган ишлар

 

Оқдарё туман давлат солиқ инспекциясига 2022 йил учун бюджет даромадларига
74.2 млрд. сўмлик режа белгиланган. Ҳақиқатда эса 80,3 млрд. сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 108,3 фоизга (6,1 млрд. сўм ортиғи билан) бажарилди.

Масалан, 4-чоракда бюджет даромадларига 22.9 млрд. сўмлик режа белгиланган. Ҳақиқатда эса 24,1 млрд. сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 105,4 фоизга (1,2 млрд. сўм ортиғи билан) бажарилди.

Айланмадан олинадиган солиғи бўйича белгиланган 1,8 млрд. сўмлик режа ҳақиқатда 1,9 млрд. сўм (103,9 фоиз)га бажарилганини таъкидлаш жоиз.

Жорий йилнинг ўтган даврида 50 та тадбиркорлик субъектига дастлабки бухгалтерияни юритиш, 75 тасига 123.5 млн. сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўловини қайтариш, 92 тасига   E-aktiv, E-ijara, E-imtiyoz автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш бўйича амалий кўмак берилди.

Туман бўйича жорий йил декабрь ҳолатига 718 нафар жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилганини қайд этиш лозим. Соҳалар кесимида бу борада хизматлар сохаси етакчилик қилди. Жумладан, ушбу йўналишда 650 киши ўзини ўзи банд қилиб, фаолият юритишни бошлади.

Телеграм мессенжеридаги Soliqchi-komakchi  гуруҳи орқали солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари ва саволларига малакали мутахассислар томонидан тезкорлик билан жавоб қайтарилмоқда. Масалан, декабрь ойида Soliqchi-komakchi   гуруҳида 96 га яқин саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

О. Илёсов,

Оқдарё туман давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи                             

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM