Окдарё туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши ўтказилди

Окдарё туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши ўтказилди

 

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида 2022 йилнинг 12 ойи давомида, туман ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Кенгашни туман прокурори А.Вахабов раислигида, вилоят ИИБ МТБ бошлиғи подполковник Ш.Юсупов, туман ИИБ бошлиғи А.Валиев, туман ҳокими ўринбосари С.Луқмонов, Бош прокуратура хузуридаги ИЖКК Департамента ва МИБ туман булим бошликлари ҳамда туман ИИБ шахсий таркиби, маҳалла раислари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди. Йиғилишда масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ва келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан муҳим топшириқлар берилди.

Ҳисоботларда таъкидландики, 2022 йилнинг 12 ойи давомида, туман ҳудудида умумий жиноятчилик (345/377) 32 тага ёки 9,28 фоизга;

           Шундан: унча оғир бўлмаганлари 2 тага ёки (110/112) 1,82 фоизга;

        оғирлари  7 тага ёки, (56/63) 12,50 фоизга ошган.

        ўта оғирлари  (11/11) барқарор.

ЖҚ соҳаси бўйича -40 тага  (199/159) -20,10 фоизга;

        Шундан: унча оғир бўлмаганлари-27 тага ёки (82/55) -32,93 фоизга;

        оғирлари  -3 тага ёки, (47/44) -6,38 фоизга камайган.

        ўта оғирлари 1 тага ёки  (9/10) 11,11 фоизга ошган.

        Ўтган давр 11 ойлари давомида, январь ойида 10 та, февраль ойида                  29 та, март ойида 32 та, апрель ойида 32 та, май ойида 26 та, июнь ойида 14 та, июль ойида 21 та, августь ойида 42 та, сентябрь ойида 32 та, октябрь ойида  35 та ва ноябрь ойида  42 та ва декабрь ойида 62 та жиноятлар содир этилган.

          Содир этилган 377 та умумий жиноятларнинг 21,2 фоизи (80 таси) маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар, 15,9 фоизи (60 таси) маҳалла ҳудудида аниқланадиган жиноятларни ташкил қилмоқда.

          Маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар таҳлил қилинганида;

3 та – қотиллик (Оқдарё ва Галаровот);

10 та - оғир ТЖЕ (Мустақиллик, Пичоқчи, Янгиобод, Ўзбекистон, Турон, Наврўз, Янгиравот-1  ва Пўлатдархон) махалларида 1 тадан содир этилган бўлса 2 таси (Янгихаёт);

22 та – ўғирлик (Оқдарё, Бозоржой, Дахбед, А.Темур ва Ўзбекистон махалларида 1 тадан, З.М.Бобур, Мустақиллик, Янгиобод, Кумушкент, Бошдархон, Чорбоғ махалларида 2 тадан содир этилган бўлса, Лойиш махалласида 3 та содир этилган.

3 та – безорилик (Олчинтепа, А.Темур ва Янгиқишлоқ);

2 та – транспорт воситасини олиб қочиш (Пўлатдархон)

19 та – енгил ТЖЕ (Бошдархон, А.Темур, Галаровот, Суғҳончи, Истиқлол, Наврўз ва Учтепа махаллари ҳудудида 1 тадаг содир этилган, Мустақиллик, Оқдарё, Лойиш, Ойтамғали) махаллари ҳудудида  2 тадан содир этилган бўлса, Пахтаобод махалласида 3 та содир этилган.

6 та–ўртача ТЖЕ (З.М.Бобур Мустақиллик, Гузалкент,  Авазали ва Темирак) маҳаллалари хиссасига тўғри келади.

15 табошқа жиноятлар содир этилган.

       Туманда умумий жиноятларнинг ошиб кетишига сабаб, содир этилган 377 та умумий жиноятларнинг 50,3 фоизи ёки  190 тасини йўл транспорт ходисалари (90 та) ва иқтисодий жиноятлар (100 та)  ташкил қилишини кўришимиз мумкин.

 

22 та – ўғирлик жиноятлари таҳлил қилинганида,

          -2 таси хонодонларда;

          -7 таси савдо шохобчаларида;

          -3 таси ҳайвон ўғирлиги;

          -1 таси велосепед ўғирлиги

          Оила турмуш доирасида содир этилган жиноятлар;

қотиллик - 200,0 фоизга (0/3) ошиб, 3 таси ёки 100 фоизи содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳар учаласи оила турмуш доирасида (эр томонидан турмуш ўртоғига нисбатан), (қўни-қўшнилар) ўртасида, ҳамда (эр томонидан турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандига нисбатан)  содир этилган.

оғир ТЖЕ – 42,86 фоизга (7/10) ошиб, 7 таси ёки 70 фоизи оила турмуш доирасида, (1 таси қариндошлар ўртасида), (2 таси хотини томонидан эрига нисбатан), (2 таси укаси томонидан акасига нисбатан) содир этилган бўлса, (1 таси ўғли томонидан отасига нисбатан);

          Содир этилган қотиллик ва оғир тан жарохати етказиш жиноятларининг 10 таси ҳам оила турмуш доирасида содир этилганлигини кўришимиз мумкин.

         Йўл транспорт ходисалари билан боғлиқ жиноятлар бўйича

   Тумани худудида М-37 Самарканд-Бухоро-Туркманбоши халкаро ахамиятга эга бўлган автомобил йўли умумий 38 км масафани;

   Шунингдек, туман худудидан ўтувчи Республика ахамиятига эга бўлган автомобил йўллари сони 2 та бўлиб, Лойиш шахарчаси  ҳамда Янгиқурғон маҳаллари ҳудудидан ўтувчи йўлнинг узунлиги                                  14 км масофани;

      Туман худудида махаллий ахамиятга эга бўлган автомобил йўллари сони 24 та ни ташкил қилиб, уларнинг узунлиги 168 км масофани;

      Туман худудида ички хужалик йўлларининг умумий узунлиги                       872 километрни ташкил этади.

     Туман худудидан ўтувчи М-37 халкаро автомобил йўлида 23 дона пиёдалар ўтиш йўлаклари мавжуд бўлиб, ушбу жойлар  ёритиш чироқлари билан жихозланган.

            М-37 халкаро автомобил йўли ёқасида 11 та умумий ўрта таълим мактаблари жойлашган бўлиб, ушбу жойларда тегишли тартибдаги йўл белгилари билан жихозланган.       

      М-37 халқаро автомобил йўлида 7 дона муляж радари хамда 3 дона онлаейн тартибида ишлайдиган фоторадарлар ўрнатилган.

 2022 йилнинг 12 ой давомида, туман ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлаш соҳасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳамкорликда бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан, содир этилган 377 та умумий жиноятларнинг  90 таси  (2021 йил 12 ойида 65 та) ёки 23,8 фоизини йўл транспорт ходисалари билан боғлиқ жиноятлар ташкил қилади.

Шундан;

-43 таси ёки 47,7 фоизи пиёдаларни уриб юбориши натижасида,

-8 таси ёки  8,8 фоизи велосепед ҳайдовчисига нисбатан,

         -39 таси ёки 43,3 фоизи чарчоқ ва рулда ухлаб қолиши, рул бошқарувини йўқотиши, тўсинга бориб урилиши, ағдарилиши  ёки орқадан келиб урилиши натижасида  содир этилган.

Содир этилган ЙТХларнинг 38 таси ёки 42,2 фоизи туман ҳудудидан ўтувчи ички ахамиятга эга бўлган йўлларда содир этилган бўлса, 52 таси  ёки 57,7 фоизи туман ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлида содир этилган.

Йўл транспорт ходисаларининг содир этилган вақтлари бўйича таҳлил қилинганида:

-13 таси –соат 00:00 дан 06:00 гача,

-21 таси –соат 06:00 дан 12:00 гача,

-22 таси –соат 12:00 дан 18:00 гача,

-34 таси –соат 18:00 дан 24:00 гача,

Вояга етмаганлар иштирокида:

-13 нафари ёки 14,4 фоизи йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёда ҳамда 2 нафар ёки 2,2 фоизи  вояга етмаган велосепед хайдовчисига нисбатан содир этилган.

Шундан;

Ўлим билан боғлиқ ЙТҲ 27 та (2021 йил 12 ойида 22 та) 22,73 фоизга ошган, умумий жиноятларнинг 7,1 фоизини ташкил қилади.

Шундан;

-15 таси ёки 55,5 фоизи пиёдаларни уриб юбориши натижасида,

-3 таси ёки  11 фоизи велосепед ҳайдовчисига нисбатан,

         -9 таси ёки 33,3 фоизи чарчоқ ва рулда ухлаб қолиши, рул бошқарувини йўқотиши, тўсинга бориб урилиши, ағдарилиши  ёки орқадан келиб урилиши натижасида  содир этилган.

Содир этилган ўлим билан боғлиқ ЙТХларнинг  10 таси ёки 37 фоизи туман ҳудудидан ўтувчи ички ахамиятга эга бўлган йўлларда содир этилган бўлса, 17 таси  ёки 62,9 фоизи туман ҳудудидан ўтувчи  М-37 йўлида содир этилган.

Ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ходисаларининг содир этилган вақтлари бўйича таҳлил қилинганида:

-4 таси –соат 00:00 дан 06:00 гача,

-2 таси –соат 06:00 дан 12:00 гача,

-9 таси –соат 12:00 дан 18:00 гача,

-12 таси –соат 18:00 дан 24:00 гача,

Вояга етмаганлар иштирокида:

-4 нафари ёки 14,8 фоизи йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар ҳамда 1 нафари ёки 3,7 фоизи  вояга етмаган велосепед хайдовчисига 1 нафар ёки 3,7 фоизи  йўловчи сифатида кетаётган вояга етмаганга нисбатан содир этилган натижада 6 нафар вояга етмаганлар вафот этган.

Ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲлар эса, 63 та (2021 йил 12 ойида 43 та) 20 тага ёки 46,51 фоизга ошиб, умумий жиноятларнинг 16,7 фоизини ташкил қилади.

Шундан;

-24 таси ёки 38 фоизи пиёдаларни уриб юбориши натижасида,

-5 таси ёки  7,9 фоизи велосепед ҳайдовчисига нисбатан,

         -34 таси ёки 53,9 фоизи чарчоқ ва рулда ухлаб қолиши, рул бошқарувини йўқотиши, тўсинга бориб урилиши, ағдарилиши  ёки орқадан келиб урилиши натижасида  содир этилган.

Содир этилган ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТХларнинг 26 таси ёки 41,2 фоизи туман ҳудудидан ўтувчи ички ахамиятга эга бўлган йўлларда содир этилган бўлса, 37 таси  ёки 58,7 фоизи туман ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлида содир этилган.

Ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл транспорт ходисаларининг содир этилган вақтлари бўйича таҳлил қилинганида:

-10 таси –соат 00:00 дан 06:00 гача,

-18 таси –соат 06:00 дан 12:00 гача,

-13 таси –соат 12:00 дан 18:00 гача,

-22 таси –соат 18:00 дан 24:00 гача,

Вояга етмаганлар иштирокида:

-9 нафари ёки 14,2 фоизи йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар ҳамда 1 нафари ёки 1,5 фоизи  вояга етмаган велосепед хайдовчисига нисбатан содир этилган.

Маҳалла ҳудудида аниқланадиган жиноятлар таҳлил қилинганида;

26 та – гиёҳвандлик билан боғлиқ (Оқдарё, Пичоқчи, Бозоржой, Бошдархон, Дахбед, Турон, Янгиқурғон, Янгихаёт, ва Примкент) МФЙлари;

    Шундан,

     -Гиёхвандлик моддаларини ноқонуний ўтказиш (273-м) 7 та

     -Гиёхвандлик моддаларини сақлаш (276-м) 1 та

     -Тақиқланган экинларни етиштириш (270-м) 18 та

1 та – фоҳишахона сақлаш (Пўлатдархон);

1 та – Қуморхона ташкил этиш (Дахбед);

5 та – мамурий назорат қоидасини бузиш (Ўзбекистон, Миёнқол, Наврўз, Дахбед, Пўлатдархон);

1 та – ноқонуний ов қурол сақлаш (Истиқлол);

2 та – Жамоат тартибига тахдид соладиган материал тарқатиш 2441-моддаси (Наврўз ва Дахбед);

1 та –Диний экстримистик, тақиқланган ташкилотлар тузиш (Янгиқурғон);

ТАШАББУС БИЛАН,

гиёҳвандлик – 8 та ёки 23,53 фоизга (34/26) кам аниқланиб, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар умуман аниқланмаган.

Шунингдек,

-Жиноятлар содир этилган жойи бўйича таҳлил қилинганида;

- вояга етмаганлар 33,33 фоизга (6/8);

- ёшлар 18,1 фоизга (83/98);

- илгари судланганлар 45,5 фоизга (22/32) ошган.

Самарқанд вилоятида содир этилган жами 7 727 та жиноятларнинг ҳар йигирманчи (377 таси), шу жумладан:

- ҳар ўн тўртинчи қотилик (43 тадан 3 та);

- ҳар ўн биринчи оғир тан жароҳати етказиш (116 тадан 10 та);

- ҳар ўнинчи ўлим билан боғлиқ ЙТҲ (278 тадан 27 та);

ҳар йигирманчи енгил тан жароҳати етказиш (391 тадан
17 та) айнан Оқдарё тумани ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, содир этилган жиноятлардан:

1-секторда - қотиллик (0/2), оғир тан жароҳати етказиш (0/3)  ошган.

2-секторда -транспорт воситасини олиб қочиш (0/2)  ошган.

Тумандаги 35 та маҳаллалардан 15 таси “қизил”, 15 таси “сариқ” ва 5 таси “яшил” тоифага киритилган.

Қизил тоифадаги МФЙлар: З.М.Бобур, Мустақиллик, Оқдарё, Янгиобод, Кумушкент, Бошдархон, Даҳбед, Пахтаобод, Чорбоғ, А.Темур, Галаровот, Лойиш, Ўзбекистон, Янгиҳаёт, Янгиравот-1.

Қидирувда бўлган 41 нафар шахсларнинг 31 нафари ушланмасдан қолган.

Содир этилган жами 377 та жиноятларнинг 4,2 фоизи (16 та) фош этилмаган.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM