Туман ҳокими иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

Туман ҳокими иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

 

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман ҳокими Шерзод Қудратов иштирокида “Оқдарё туманида маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ечиш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган мазкур матбуот анжуманида  дастлаб туман ҳокими мавзу юзасидан қисқача ахборот бериб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишларни самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги мавжуд 35 та маҳаллалардан 19 та маҳалла Оқдарё туман “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан қамраб олинган.

Корхонада ҳозирги кунда жами 13 та махсус техникалар мавжуд бўлиб, шундан 10 дона мусаравоз, 1 дона Самосвол, 1 дона контейнирли махсус техника ва 1 дона Ассенизатор техникасидир.

Қамраб олинган 19 та маҳалалардаги 9427 та хонадонда истиқомат қилувчи 39,553 нафар аҳолига оммавий шартномалар асосида хизмат кўрсатиб келинмоқда. 2023 йил 1 январь ҳолатига 552 миллион 742 минг сўм дебитор қарздорлиги мавжид эди, 2023 йил 4 ой давомида 404 миллион 416 минг сўмлик хизмат кўрсатилди ва 292 миллион 773 минг сўм тўлов ўндириб олинди. 2023 йил 1 май ҳолатига 551 миллион 228 минг сўмлик дебитор қарздорлик мавжуд бўлиб, йил бошига нисбатан дебитор қарздорликдан 1 миллион 514 минг сўм қисқартирилди.

Оқдарё туман “Тоза худуд” давлат унитар корхона томонидан 415 та корхоналар ва ташкилотлар ҳамда якка тартибда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорларга шартнома асосида хизмат кўрсатилмокда. Корхона ташкилотларнинг 2023 йил 1 январь ҳолатига 21 миллион 581 минг сўм дебитор қарздорлиги мавжуд бўлиб, ўтган 4 ой давомида уларга 78 миллион 783 минг сўмлик хизмат кўрсатилди ва 80 миллион 184 минг сўм ундирилди.

Жорий йилда туманимиздан Оқдарё туман “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси тамонидан 7200 метр куб қаттиқ маиший чиқиндилар олиб чиқилган. Туманимизда чиқинди полигони бўлмаганлиги сабабли Самарқанд шаҳар “Мароқандобод” маиший чиқиндиларни йиғиш полигонига  7200 метр куб чиқинди чиқарилди.

Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM